чўз
билан улашинг
1. Тортиб узайтирмоқ, узайтмоқ.
-
Резинкани чўзмоқ. Хамирни чўзмоқ.
-
[Жайрона:] Полуфабрикат магазинидан музлатилган чучвара, гувалача қилиб тайёрланган котлет, ёғли хамир, чўзиб қўйилган лағмонларни опкелиб, пишириб юрган одамман. С. Аҳмад, Жимжитлик
2. Уриб, пачақлаб, чиғирдан ўтказиб ёки бошқа бирор йўл билан узайтирмоқ, ёймоқ.
-
Симни болғалаб чўзмоқ.
-
Қоратой қизил чўғ бўлган темир парчасини болға билан гурс-гурс урар, яссилар, чўзар, қайирар эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Бир гапни ҳадеб гапиравермоқ, гап чайнамоқ, эзмалик қилмоқ.
-
Отанг темирчи бўлса ҳам, гапни чўзма. Мақол.
-
— Гапни чўзманг, — жеркинди Ҳақназаров О. Мухтор, Эгилган бош
4. Қўлни, тана аъзоларини юқорига ёки олдинга узатмоқ, чўзилтирмоқ.
-
[Аваз] Қаламга қўл чўзди. С. Сиёев, Аваз
-
Тожинисо бегим нола билан кўкка чўзган қўлларини ерга ташлаб энгашди. Ёшлик.
-
Креслога ўтириб, оёғини олдинга чўзди. Саодат
5. Қўл узатиб, бирор нарсани бермоқ.
-
Қараса, юзлари шафтолиқоқидай бурушиқ бир кампир қандолатфурушга кумуш танга чўзиб турарди. С. Сиёев, Аваз
6. Узайтирмоқ (муддат, вақт ва шу кабилар ҳақида).
-
Ўқув йилини августгача чўзмоқ.
-
Ўша жойда элчихона ходимлари озгина койинган бўлиб, визасини чўзиб беришди. М. М. Дўст, Лолазор
7. Орқага судрамоқ, кечиктирмоқ, пайсалга солмоқ.
-
Экин кампаниясини чўзиб юборманг.
-
Шошилмасликнинг иккинчи, ҳам кучли сабаби, мумкин қадар тўйни узоққа чўзиб, шу воситада Анварни соғиш эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
8. Иқтисод қилиб, тежаб-тергаб, кўпга етказмоқ.
-
Оз пул олса ҳам, чўзиб-чўзиб, уч кунга етказди.
-
Бу маблағни у [Тўғонбек] анча чўзди. Ойбек, Навоий
чўз сўзи қатнашган жумлалар:
Бўй чўзмоқ
Кекирдак чўзмоқ
ЧЎЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHO‘Z сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чўз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар