чуқур
билан улашинг
1. от Қазилган, ўйилган ёки табиий чуқурлик, ўйиқ; ўра.
-
Бировга чуқур қазисанг, ўзинг йиқиласан. Мақол
-
Бу ахлатларни тезда шупуриб, бир чуқурга тўкиб, устидан тупроқ тортиб А. Қодирий, Кичик асарлар
-
Кўчат келтириб, чуқурга қўяман, танасидан тутиб тураман, Яхшибоев ўртасига тупроқ тортади. М. М. Дўст, Лолазор.
2. сифатдош Сатҳдан анча паст; чўнқир, теран.
-
Чуқур дарё. Чуқур ҳовуз. Чуқур жарлик.
-
Бинонинг ранги униқиб кетган, кўҳна ёғоч дарвозаси олдидан чуқур ариқ оқарди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
3. равиш Ичдан, ўпкадан тўлиб-тошиб чиққан ёки ўпкани тўлдирувчи.
-
Қудрат тушимми, ўнгимми?! деб чуқур хўрсинди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Нигора чуқур нафас олди. Шарқ юлдузи
-
Яхшибоев чуқур тин олди. М. М. Дўст, Лолазор.
4. сфт. кўчма Ҳар томонлама кенг, асосли, атрофли, теран.
-
Чуқур маъно. Чуқур илмий текширишлар.
-
Олимнинг бу йилларда эълон қилган мақолалари чуқур таҳлилга эга эканлиги билан ажралиб туради. ЎТА
5. сфт. кўчма Кучли; беҳад катта.
-
Чуқур қайғу. Чуқур сукунат.
-
Онанинг кўнглига чуқур ғашлик чўккан. Саодат
-
Тайёрланаётган таомларнинг сифатидан ишчилар чуқур қониқиш ҳосил этишяпти. Газетадан
6. равиш Юзадан ичкарига, ич-ичига.
-
Чуқур ботаверди юракка ханжар. Х. Даврон.
7. равиш Мустаҳкам, қаттиқ.
-
Ҳалима Носированинг беқиёс санъати, табиий ва бетакрор овози халқимиз қалбидан чуқур жой олди. Саодат
чуқур сўзи қатнашган жумлалар:
Елкамнинг чуқури кўрсин
-
— Шу магазинни елкамнинг чуқури кўрсин, — деб жаҳл билан чиқиб кетди [қиз]. Ёшлик
ЧУҚУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHUQUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чуқур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар