детал
билан улашинг
1. Машина, механизм, асбоб ва шунингдек, умуман бирор буюмнинг қисми, бўлаги.
-
Машина детали. Детал ишлаш.
-
Жигули автомобили кузовига деталлар 12 мингта пайванд нуқталари билан бириктирилган. Фан ва турмуш
-
Ҳар қандай радиоприёмник ёки телевизорнинг ичида албатта алюминийдан ясалган деталлар бор. Фан ва турмуш
2. Бирор иш, ҳодиса, сюжет ва шу кабиларнинг кичик узвий қисми, тафсилоти.
-
Шу тарзда ҳамма деталлар тайёр бўлгач, характерлар етилгандагина ёзишга ўтирар эдилар. К. Қахдорова, Чорак аср ҳамнафас
-
Умуман, майда деталлар ўқувчида ёзувчига ишонч уйғотади. А. Қодирий, Кичик асарлар
-
Ҳикоя муаллифи ҳатто ҳаётдаги оддий деталларни ҳам тўғри кўрсата билмаган. ЎТА
ДЕТАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DETAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
детал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар