эътиқод
билан улашинг
1. Қаттиқ ишонч, дилдан эътироф этилувчи тушунча, нуқтаи назар, қараш.
-
Эътиқодга кўра, чинор мингга кирган соати ўзидан-ўзи ёниб кетиши керак экан. А. Мухтор, Чинор
-
Ҳар қандай одамнинг ҳам ўзига хос хулқ-атвори, эътиқоди, дунёқараши бўлади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Бирор кимсага ёки нарсага бўлган ишонч; ишонч ва ихлос билан қараш.
-
Жўрабой отанинг командир йигитга эътиқоди ўн чандон ошди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Омон отада билимга, илғор усулларга эътиқод жуда баланд. Ҳ. Назир, Маёқ сари
3. Худога ёки умуман бирор ғайритабиий кучга ишониш; имон.
-
У ўз эътиқоди билан диний одам бўлиб, намозни ҳам канда қилмайди, рўзани ҳам. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
эътиқод сўзи қатнашган жумлалар:
Эътиқод қўймоқ
-
Ерни севган, унга эътиқод қўйган деҳқон мўл ҳосил учун курашни эрта куздан бошлайди. Газетадан
-
Сиз у билан синашта эмассиз-ку, эътиқод қўйишингизни қаранг. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
ЭЪТИҚОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EʼTIQOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эътиқод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар