эрмак
билан улашинг
1. Вақтни кўнгилчоғлик билан ёки зерикмай ўтказиш учун хизмат қиладиган нарса, машғулот.
-
Болалар эрмаги. Бекорчиликка эрмак. Эртак — эрмак.
-
Овқатдан кейин эрмак учун ўзининг ҳам ўзга шоирларнинг муаммоларидан бир нечасини ўқиб, яширилган исмларни топишни илтимос қилди. Ойбек, Навоий
2. Кўнгилга тасалли берадиган, овутадиган нарса, кимса; овунчоқ, юпанчиқ.
-
Назокатнинг бирдан-бир машғулоти ва эрмаги дутор эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Ёлғизликнинг дастлабки кунларида унинг эрмаги фақат Тўлқин билан Учқун бўлди. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Масхара, кулги, мазах бўлган кимса, нарса.
-
Қизлар Салимахонни эрмак қилиб, кулишиб ўтирганларида, Хадичахон кириб келди. Н. Фозилов, Оқим
эрмак сўзи қатнашган жумлалар:
Эрмак қилмоқ
-
Муҳаммад Жамол урина-урина, ниҳоят, уйқуга кетди. Аҳмад Ҳусайн у-бу китобларни эрмак қилди. Ойбек, Нур қидириб
-
Ана, ҳар куни эрмак қилиб турадиган дўмбирасининг дастаси қамиш кули орасидан чиқиб ётибди. Н. Фозилов, Дийдор;
-
Қиз эрмак қилаётгандек, орқасига қараб қичқирди: — Ҳой, Акбар, ўртоғинг келдилар, бу ёққа чиқ. С. Аҳмад, Тоғ афсонаси
-
Сайфи бўлса, ҳадеб тилини чиқариб, мени эрмак қилади. С. Аҳмад, Сайланма
ЭРМАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ERMAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эрмак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар