эсдалик
билан улашинг
1. Эсда қолган таассурот, хотира.
-
Отам шу мавзуда ўз эсдаликларидан бир воқеани нақл қилди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Асқар Аминовичнинг гаплари кўнглининг энг чуқурида ётган эсдаликларини яна қўзғаб, хаёлини ағдар-тўнтар қилиб юборган эди. О. Ёқубов, Излайман
2. Хотира рамзи ёки хотира бўлиб қолган нарса; ёдгорлик.
-
Бободан қолган эсдалик. Эсдалик совғалар.
-
Бу жойларни расмга олиб қўйсангиз, яхши бўларди. Ҳаммамизга эсдалик бўлиб қоларди. И. Раҳим, Тинимсиз шаҳар
-
Халқимиз, авлодларга эсдалик бўлсин, деб чинор экади. Газетадан
эсдалик сўзи қатнашган жумлалар:
Эсдалик дафтари
-
Чанг босиб ётган эсдалик дафтаримни яқинда эски китоблар орасидан топиб олдим. У. Усмонов, Сирли соҳил
ЭСДАЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ESDALIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эсдалик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар