эсиз
билан улашинг
1. ундов сўз Ачиниш, афсусланишни билдиради; аттанг, афсус.
-
Шундай қилиб, ёзнинг бутун кўркамлиги иш билан ўтиб кетди. Эсиз-эсиз. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
-
Сиз уйда экансиз, билсам, дафтаримни олиб келар эканман эсизгина А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
2. модал сўз Афсус(ки).
-
Алишер! Чинданам шерсиз. Буюк шер. Фақат кўпдир, эсиз, кўп душманингиз. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий.
3. Увол, ҳайф.
-
Эсиз шунча меҳнат. Қўшнига берсам — эсиз ошим, уйда турса — сасир ошим. Мақол
-
Э, хотинчалиш бўлмай ўл, эсизгина бўй-баст! А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
ЭСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ESIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар