эваз
билан улашинг
1. Ўрнига, бадалига тўланадиган ёки олинадиган ҳақ, нарса; бадал.
-
Куёв, эвази нақд бўлмаган оғир меҳнатга тоб бера олмай, Кимсанойни олиб, шаҳарга кетиб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. (3-ш. эгалик ва ж.к. аффикслари билан - Эвазига) кўм. взф. Асос, сабаб каби муносабатни (шундай маънони) билдиради; бадалига.
-
Мадрасаю ҳашамдор кўкўпар бинолар ўша халқлар қони эвазига тикланди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Ол, дея тақдиринг бердинг қўлимга, Оҳ, нима сўрайсан эвазига ёр? Шуҳрат
ЭВАЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EVAZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эваз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар