этюд
билан улашинг
1. Тасвирий санъатда: бирор нарсанинг ўзига қараб ишланган дастлабки, хомаки расм, скульптура, чизма (этюд катта асар учун материал бўлиши, шунингдек, мустақил асар бўлиши ҳам мумкин).
-
Раъно этюдларини ошхона деворига суяб қўярди. Йигитлар бўлса, этюдларидан ҳам кўра, кўпроқ ўзини кўриш пайидан эдилар. А. Мухтор, Чинор
2. Мусиқа ёки бошқа санъат асарининг машқ учун ёки мустақил ижод тариқасида ёзилган, созанданинг маҳоратини оширишга ёрдам берадиган бир тури.
-
Программа ўзбек халқ ўйинлари — дарбозлик, кураш аския, латифа, этюд ва яна бошқа оммавий санъат турларидан иборат бўлди. Газетадан
3. Бирор масалага бағишланган, унчалик катта бўлмаган илмий, танқидий руҳдаги асар тури.
4. Шахмат ва шашка ўйинида: кам сонли фигуралар билан ютиш ёки дуранг қилиш ечимини топиш учун бериладиган позиция, масала.
ЭТЮД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ETYUD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
этюд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар