фаришта
билан улашинг
1. Исломда ва бошқалар баъзи динларда худонинг амрини бажарувчи ғайритабиий мавжудот; малак (фаришталар сон-саноқсиз бўлиб, ҳар бири маълум вазифани бажаради).
-
Баъзи ривоятларга қараганда, фаришталар жаннатдаги кавсар сувидан қумғонларимизга қуйиб кетар эмиш. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Фаришта, малойиклар — нурдан, сиз билан биз лойдан яратилган. Маликайи айёр
2. Кўчма Яхши хулқ-атворга эга бўлган ва гўзал (кўпинча аёллар ҳақида).
-
Бу хотин тўғрисида мулла Норқўзи шундай фикрда: агар фаришта илгари ўтган бўлса — шунинг онаси, энди туғилса — шунинг боласи бўлади, агар ҳозир ер юзида бўлса — шу хотиннинг ўзи. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Во ажабо! Бу ким бўлди? Чўрими ёки бир офатижон фариштами? Ҳамза, Бой ила хизматчи
3. кўчма Файз, зийнат.
-
Аёлнинг сариштаси — рўзғорнинг фариштаси. Мақол
-
Ҳа, ота — кўча кишиси, она уй фариштаси бўлар экан. Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар.
4. кўчма Покиза, мусаффо; бегуноҳ.
-
Ажойиб одамсан-да, дўстим, ажойибсан, фариштасан. Шукрулло, Сайланма
-
Шу кунгача Равшан ўзини ҳалолман деб фаришта санаб юрди. Ёшлик
фаришта сўзи қатнашган жумлалар:
Фариштаси бор
-
Эсон Давлат бегим суратни қўлга олди ва Навоий тасвирига беихтиёр қизиқиб: — Юзларида фаришталари бор зот эканлар, — деб қўйди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Фариштаси йўқ
-
Фариштаси йўқ уй.
-
Куёвнинг юзида фариштаси йўқ, Ҳожархон, фариштаси йўқ. Кўнгилга хуш келмаган никоҳ худога хуш келмайди! А. Қаҳҳор, Тобутдан товуш
-
Иблис устозларингнинг фариштаси йўқ китобларини ёндириб, кулларини кўкка совурдим. К. Яшин, Ҳамза
Фариштаси қочмоқ
-
Лекин ёлғизлик баттар эзди. Уйдан фаришта қочган, табассум ўчган эди. А. Мухтор, Асарлар
-
Беш вақт намозни канда қилма! Бўлмаса, уйингдан фаришталар қочади. Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Супурилмаган ҳовлидан фаришта қочади. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
ФАРИШТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FARISHTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фаришта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар