фасл
билан улашинг
1. Бир йилни ташкил этадиган тўрт мавсумнинг бири (қиш, баҳор, ёз, куз).
-
Тошкентда уч фасл ёз: Баҳор — шошган ички ёз. Ёз — катта ва асл ёз. Куз — кечиккан кечки ёз. М. Шайхзода, Тошкентнома
-
Ҳар фаслнинг ўз хислати бор. Ҳар фаслнинг — ўз фазилати Уйғун. Ҳар фаслнинг ўз ҳусн-латофати бор, деган гапни йил фасллари тўғрисидагина эмас, умр фасллари тўғрисида ҳам айтса бўлар экан. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. эск .
-
Асарнинг бирор боби, қисми. Китоб тўрт фаслдан иборат.
-
Бу боришдан [ Отабек] бирор иш чиқара олдими, йўқми, бу тўғрида биз келаси фаслларнинг бирида ўрганармиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳар ўлтирганда наҳот бир ҳикоя ёки бирон романнинг бир фаслини битиролмасам. А. Қаҳҳор, Сароб
3. кўчма Вақт, муддат, давр.
-
Ўт соласан қалбимга, эй гул, Севги фасл танламас экан. Ж. Жабборов, Тоғлар садоси
-
Севишмак гўзал фасл, севги ёшлик муттасил. Ғайратий
фасл сўзи қатнашган жумлалар:
Уйғониш фасли
-
Аён бир хислатинг бордир азалдан, Сени атамишлар уйғониш фасли. А. Орипов, Йиллар армони
-
Фасли баҳор кўчма Умрнинг энг яшнаган, камолга етган даври. Ҳожихоннинг фасли баҳори ҳам, ҳусн-у малоҳати ҳам, куч-у қуввати ҳам тугалишга қараб юз тутди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Бир фасл
-
Бир фасл жим бўлган меҳмонхона ичида яна тапир-тупур, тўполон бошланди. С. Айний, Қуллар
-
Жаноблари бир фасл ўтириб турсалар, ҳозир олиб чиқаман. Олтин бешик
ФАСЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FASL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ФАСЛ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ФАСЛ сўзига берилган маънолар
фасл сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
фасл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing