феъл
билан улашинг
1. Киши характерини ташкил этувчи руҳий хусусиятлар ва ундан юзага келувчи хатти-ҳаракатлар мажмуи; хулқ, характер, хулқ-атвор.
-
Ҳар ким феълига яраша олар. Мақол
-
— Бу ойимчанинг феълини биласиз-ку! — деди Мастура кўзига ёш олиб. Э. Аъзамов, Жавоб
-
Зайнабнинг шу феъли балоғатга етиб, эрга теггандан кейин ҳам ўзгармади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Инсоннинг маълум пайтдаги руҳий ҳолати, кайфияти, авзойи.
-
Феъли бузилмоқ. Феъли айнимоқ. Феъли озмоқ.
-
Шундай феъли бузилдики, худодан ҳам хафа бўлиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бироқ раиснинг феъли бирданига айниб қолди. С. Зуннунова, Олов
3. кўчма Одат, хулқ, қилиқ; иш, хатти-ҳаракат.
-
Ёлғончилик шундай бир шум феълдирки, имонга, ризққа, умрга, эътибор ва обрўга зиёни бордур. Ҳамза, Танланган асарлар
-
Қойил қолдим энди қилган феълингга, Ўғил кўргин, қўлин солсин бўйнингга. Эрали ва Шерали
-
Ҳали ҳам тавба қил қилган феълингга, Тўхта, ойим, етолмайсан элингга. Муродхон
феъл сўзи қатнашган жумлалар:
Ит феъл, итфеъл
-
Самоварчининг ит феъл эканини пайқаган бўлса ҳам, ноилож унинг олдига борди. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Ит феъли, бадбахт! қош-у қовоғингдан нақ қор ёғади Ойбек, Танланган асарлар
Феъли айнамоқ
-
Шамол эсиб, ҳавонинг феъли айниб бирпас-да Ғайратий, Танланган асарлар.
-
Гоҳо кулиб, осмон ҳаммани хурсанд қилади, гоҳо бирдан феъли айниб, деҳқон дилини сиёҳ қилади. Н. Сафаров, Оловли излар
Феъли кенг
-
Тегирмонда туғилган сичқоннинг феъли кенг. Мақол
-
Ўлганда гўринг кенг бўлсин, тирикликда — феълинг. Мақол
-
Темирчининг уйи тор бўлса ҳам, феъли кенг эди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Эй, феъли кенг қишлоқ ўғли, куйлайин сени! А. Шер, Қадимги куй
Феъли тез
-
— Хотининг, бунақа феъли тез экан, [болани] олиб кетмагани ҳам дуруст. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Феъли тор
-
Қадим ўтган замонда, Каттақўрғон томонда, Бир очкўз бой бор эди, Феъли жуда тор эди. Уйғун.
-
— Улар-да пул бўлади, биламан. Лекин аёлларнинг феъли тор. Ойбек, Танланган асарлар
Феъли қайтмоқ
-
Ё тавба, ё тавба! Мунча феълинг қайтмаса, қизим? Н. Сафаров, Танланган асарлар
Хуш феъл
-
[Ўроз] Мирзакаримбойга қарол бўлиб ёлланган, кет-боши кир, увада бўлишига қарамай, чиройли, хуш феъл, ёқимтой йигит эди. Ойбек, Танланган асарлар
пиш . Ҳаракат, шунингдек, ҳолат ва ҳодисани билдирадиган сўзлар туркуми ва шу туркумга оид ҳар бир сўз.
-
Феъл замонлари. Келаси замон феъли. Ўтган замон феъли. Ўтимли феъл. Ўтимсиз феъл.
ФЕЪЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FEʼL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
феъл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар