фронт
билан улашинг
1. Ҳарбий саф ёки колонна ва унинг қўмондонга қараб турган олд томони.
2. Жанг ҳаракатлари бўлаётган ҳудуднинг, майдоннинг душманга қараб турган олд томони, жанг майдони.
-
Дадамат ака, башарти уруш бошланиб қолса, ўша заҳотиёқ қўлига қурол олиб, фронтга жўнайди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Онанинг уч ўғли — кўзининг оқ-қоралари фронтдан қайтмади. Гулдаста
3. Бевосита уруш, жангнинг ўзи.
-
Фронт Бектемирга дастлаб унча ваҳимали кўринмади. Ойбек, Қуёш қораймас
4. Уруш вақтида ҳаракатдаги армиянинг бир қўмондон раҳбарлиги остидаги энг йирик гуруҳи — олий оператив-стратегик бирлашма.
-
Украина фронти. Жанубий фронт.
-
Мирзаев Ғарбий фронтнинг ўзида учта хат, иккита совға олган эди. А. Қаҳҳор, Кўк конверт
5. кўчма Оммавий ҳаракатлар майдони, шунингдек, бирон-бир иш, фаолият соҳаси. Меҳнат фронти.
-
Мудҳиш уруш — қон тўкиш тўхтатилди. Тинч меҳнатда тер тўкиш фронти бошланди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Бу ер фронт! Пахта фронти! Дангасалик қилган одам шафқат кутмасин. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ФРОНТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FRONT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фронт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар