ғимирла
билан улашинг
1. Давомли тарзда секин-секин, сезилар-сезилмас ҳаракат қилмоқ, қимирлаб ҳаракатланмоқ (одатда кўп ва майда жониворлар ҳақида).
-
Чумолилар ғимирлаб юрибди.
-
Пайкалда икки нуқта ғимирлаб юрарди. С. Нуров, Нарвон
-
Раҳматов ётган жойида бир-икки асабий ғимирлаб қўйди. М. М. Дўст, Лолазор
2. Енгил-елпи, майда иш-юмушлар билан машғул бўлмоқ, куйманмоқ.
-
Самоварчи чол, тун ярмидан оғган бўлса ҳам, ғимирлаб юрган эди. С. Кароматов, Олтин қум
ҒИМИРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘IMIRLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғимирла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар