ғивирла
билан улашинг
1. сўзлашув тили 1 Тинимсиз, бетартиб ҳаракат қилмоқ, ғивир-ғивир қилмоқ; ғимирламоқ (майда жониворлар ҳақида).
-
Пастдан қараган кишига гўё беҳисоб чумоли карвони ғивирлаётганга ўхшаб кўринади. И. Раҳим, Ихлос
-
Кўклам келиши билан бутун дарахтлар уйғонади, қурт-қумурсқалар ҳам ғивирлаб қоладилар. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
2. кўчма Аста қўзғалмоқ, ҳаракатга келмоқ.
-
Дарҳақиқат, душман ғивирлаб қолган эди. Ҳадемай ҳужумга кўчди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Кетмоқчи бўлиб ғивирлай бошлаган эди, Ҳалима опа қўймай, чойга ўтқазди. Ойдин, Ҳикоялар
3. Бирор нарса, иш билан секин-аста куйманмоқ.
-
Ҳовлида беш-олти киши ғивирлаб юрибди. Ў. Умарбеков, Юлдузлар
-
Ғивирларди бунда ҳамиша: Гул суғорар, ҳовли супурар Ойбек, Қизлар
ҒИВИРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘IVIRLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғивирла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар