ғўр
билан улашинг
1. Пишиб етилмаган, хом (ҳўл мева, қовун-тарвуз ва шу кабилар ҳақида).
-
Ғўр узум. Ғўр олма.
-
— Йўқ, [қовун] ғўрроқ чиқди, ўзингизникини сўйинг, — деди Комила, чиндан ранжиб. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
2. кўчма Қиёмига етказилмаган, пишиқ ишланмаган, хом.
-
Ғўр асар. Ғўр шеър.
-
Баъзан газеталаримизда ғўр, шаблон, кишиларни зериктирадиган материаллар ҳам босилади. Газетадан
3. кўчма Ҳаёт тажрибаси кам, турмуш қийинчиликларини кўрмаган.
-
Ғўр бола.
-
Бундай ғўр ходимларни анча-мунчасини учратган Толиб ака бошқача йўл тутди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Мутахассисларимизнинг ҳам аксарияти кам тажриба, ўқишни яқинда битирган ғўр ёшлар эди. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
ҒЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘O‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар