гала
билан улашинг
1. Бир турдаги қуш, ҳайвон-жониворлар тўдаси.
-
[Ботирали] Шарпага ортиқ парво қилмай, қушлар галасини завқ билан томоша қила бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Қушлар галаси безовталаниб, дарс томонга тез учиб ўтди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
2. Бир тўда одам, оломон.
-
Қизлар галасини кўрган Бозоров от бошини ўша ёққа бурди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Анча йиғилишиб келибди гала баччалар. Юсуф ва Аҳмад
гала сўзи қатнашган жумлалар:
Бир гала
-
— Йигитларнинг рашки ёмон бўлади, эҳтиёт бўл, — деб бир гала гапни қулоғига қуйди. Ойдин, Ўзидан кўрсин
Ўтмишда: Европа подшолари саройида бўладиган тантанали байрам; ҳозирда: от туркумидаги сўз билан қўшилган ҳолда тантанали, ёрқин, халқни, оммани ўзига жалб этувчи томоша.
-
Гала-концерт.
ГАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар