гилам
билан улашинг
1. Одатда жун, ипакдан тўқилиб, ерга, полга тўшаладиган ёки безак учун хона деворларига осиб қўйиладиган уй жиҳози; бадиий тўқимачилик буюми.
-
Ипак гилам. Туркман гилами.
-
Ости тахта пол бўлгани ҳолда, полнинг устига қизил гилам ташланган, икки ён деворга ҳам қизил гиламчалар қоқилган эди. С. Айний. Қуллар.
-
Асл гиламлар тўшалган бу хонанинг тўрида ҳозир Аҳмад Танбал ўтирибди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. кўчма поэт. Ер бетини қоплаб олган майса ёки гул.
-
Чўпон қўбуз чалиб, молларин ёйди Барқит гилам ёзган тепа, қирларга. Уйғун
-
Шамол майсалар орасида лола гиламларини силжийди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
3. спрт. Кураш тушиладиган спорт анжоми; татами.
-
Гиламда енгил вазнли полвонлар курашмоқдалар.
ГИЛАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GILAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гилам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар