гирдоб
билан улашинг
1. Ариқ ва дарё сувларининг айланиб-буралиб, уюрма ҳосил қилиб оқаётган ери.
-
Шошқин дарё тўлқини ўз гирдобига тортиб кетмоқчи бўлса ҳам, дарё тилини яхши билган тажрибали сапёр эшкакни икки қўлида маҳкам ушлаган ҳолда сузиб борарди. А. Раҳмат, Эллик бир баҳодир
-
Днепр гирдоби паромни ҳар қанча комига тортса ҳам, ғарқ қила олмади. Н. Сафаров, Оловли излар
2. кўчма Кишини ўз домига тортувчи шиддатли ҳодиса, ҳаракат, жараён.
-
Матпано хаёл гирдобида укасини пайқамади. С. Сиёев, Аваз
-
Аброр кун бўйи ўз ташвишлари гирдобида ўралашиб, эрталаб кўрган тушини унутиб юборганди. Шарқ юлдузи
3. сўзлашув тили Гирдибод.
-
Баъзи ерларда гирдоб ғўзаларнинг бошини чирт-чирт узиб кетар, сўппайиб уларнинг жонсиз танасигина қоларди. С. Абдуқаҳҳор, Инсоннинг қўли гул
-
Қум тепалари устида гирдоб ўйнаб қолди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Бир вақтлар қор зарраларидан гирдоб ясаб, кўча бўйлаб югурган изғиринлар ҳам тинди. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар
4. Айлана, атроф-теварак, гирд.
-
Бодом қовоғи гирдобида, ёноғи атрофида ва иягида пайдо бўлган тер худди ипга тизилган марварид доналари сингари гўзал эди. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
ГИРДОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GIRDOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гирдоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар