гулшан
билан улашинг
1. поэт. 1 Гулзор, гулбоғ, чаманзор.
-
Оҳ, ажиб гулшанда ҳам бўлмаса дейсан тикан, Одам-ку бу — одамзод, бетимсол буюк, кабир. А. Орипов
-
Шералихон гулшан боғининг деворини ёқалаб, деворнинг тушлигига етди. Эрали ва Шерали
2. кўчма Гуллаган, яшнаган ер, обод ўлка, мамлакат; гулистон.
-
Томоша қилгали Тошкентнинг эли, Шу вақтда бўлибди шаҳарлар гули. Бир-биридан зиёд зебо манзили, Бу гулшанда мен ҳам тургаш келдим. Эргаш шоир. [Холисхон Тожибойга:]
-
Қани, сўраганнинг айби йўқ, кўзимга ўтдек кўринасиз, қайса гулшаннинг гулисиз? Ҳамза, Паранжи сирлари
3. Гулшан (хотин-қизлар исми).
ГУЛШАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GULSHAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гулшан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар