сана
билан улашинг
1. Ҳисобламоқ, ҳисоблаб сонини, миқдорини аниқламоқ; ҳисобини олмоқ.
-
Пул санамоқ. Жуфт-жуфт қилиб санамоқ. Ердан топсанг ҳам, санаб ол. Мақол
-
Деворнинг пахсасини санаб кўрди, ўттиз пахса. Нурали
-
У халтачасидаги кумуш тангаларидан санаб, Меъморга узатди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Рақамлар номини айтмоқ.
-
Кимдандир юзгача санасанг, ухлаб қоласан деб эшитувдим. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Бир, икки, уч! деб санаши билан ўзини сувга шалоплаб ташлади. Ёшлик
3. Бирма-бир айтиб ўтмоқ, зикр қилмоқ.
-
Бош мақола бу одамлар яратган ва яратаётган, тажрибадан ўтган ва ўтаётган янгиликларни бирма-бир санаб уларга кенг йўл очиб бериш вазифасини қўяр эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. кўчма Ҳисобламоқ, деб билмоқ.
-
Ёдгор Дилшоднинг унга яна зарда аралаш қараб қўйганини илғаб олди. Тағин ўзини айбдор санаб, юраги сиқилди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Улар бу ёқда экан, — ўйлади у ўкинч билан. — Демак, улар мени одам санашмаган. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
сана сўзи қатнашган жумлалар:
Бармоқ билан санарли
Тоқи (ёки юлдуз) санаб ётмоқ
Чучварани хом санамоқ
Қадамини санамоқ
-
Унинг сизнинг қадамингизни санашдан бошқа иши қолмаган. Ойдин, Ҳикоялар
САНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SANA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сана сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар