санъат
билан улашинг
1. Ижтимоий маданиятнинг эстетик завқ берувчи, мусиқа, мусаввирлик, ҳайкалтарошлик каби воқеликни бадиий образлар воситасида акс эттирувчи ҳар бир айрим соҳаси.
-
Тасвирий санъат. Меъморлик санъати. Санъат ва адабиёт.
-
Дунёдаги ҳар қайси соҳа ўз санъатига ва ўз маданиятига эга. Ёшлик
-
Кинематографчилар ўз ижодий режалари, кино санъатини ривожлантириш тўғрисидаги ўйлари билан ўртоқлашдилар. Газетадан
-
Заргарлик санъати eng.koъҳна санъатлардан бири бўлиб, у декоратив-амалий санъат хили сифатида кенг тарқалган. Газетадан
2. Турли амалий-татбиқий соҳаларнинг ўзига хос иш услуби, системаси.
-
Ҳарбий санъат.
-
Уч-тўрт километрга чўзилган тепалик ҳарбий-инженерлик санъати билан узоқ йиллар давомида қурилган мустаҳкам қалъага ўхшарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. кўчма Муайян фаолият соҳасидаги юксак маҳорат, усталик; истеъдод.
-
Сўз санъати. Нотиқлик санъати.
-
Ёш хонандалар, раққосалар ўз санъатларини намойиш этдилар. Газетадан
-
Фурсатдан фойдаланмоқ ўзи бир санъат, ҳунар. Қ. Муҳаммадий
-
Кулдиришга санъат керак, кулишга соф юрак. Газетадан
4. Адабиётшуносликда: бадиий асар поэтикасини таъминловчи восита.
-
Талмеҳ санъати.
-
Ружу' — маънавий санъатлардан бири бўлиб, арабча қайтиш демакдир. ЎТА
5. Санъат (хотин-қизлар ва эркаклар исми).
САНЪАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SANʼAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
санъат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар