санъаткор
билан улашинг
1. Санъат соҳиби, санъатнинг бирор соҳасини эгаллаган ижодкор; санъатчи.
-
Санъаткорлар оиласи.
-
Ҳозир ажойиб санъаткор, халқнинг меҳрини қозонган хушовоз хонанда Таваккал Қодиров ижодининг авж пардасига етган пайт. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Фестивалда ўз фильмларини намойиш қилаётган санъаткорлар ҳар қанча фахрлансалар, ўзларини бахтиёр ҳис қилсалар арзийди. Газетадан
2. Юксак маҳоратга эта бўлган; яратувчи.
-
Ҳа, Ойбек улкан сўз санъаткоригина эмас, фаол устоз, меҳрибон мураббий ҳам эди. Газетадан
-
Санъаткор табиатнинг мўъжизалари билан кўришмай, танишмай ўтиб кетаётган одамлар ҳам кўп. А. Мухтор, Чинор
САНЪАТКОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SANʼATKOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
санъаткор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар