санам
билан улашинг
1. Тошдан, ёғочдан ёки металлдан инсон қиёфасида (кўпинча гўзал аёл образида) ясалган ва зийнатланган бут.
-
Бу вақтда уларнинг ҳаммаси ҳайратдан қотиб қолган, уйнинг бурчагида турган санамга ўхшардилар. Шарқ юлдузи
-
Тўрдаги деворда оқпошшонинг йирик портрети, унга уй эгаси санамга сажда қилгандай қарарди. А. Ҳакимов, Илон изидан
-
Бу даврда будда динига оид турли осори атиқалар, санамлар топилди. Газетадан
2. кўчма Гўзал, дилбар аёл, нозанин.
-
Сиздай қизлар бўлди бунда улфатим, Ечиб юбор, санам қизлар, қўлимни. Муродхон
САНАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SANAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
санам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар