гуруҳ
билан улашинг
1. Бир тўп одам, тўда.
-
Жангчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, қишлоқ оралаб кетдилар. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Бир гуруҳ эски танишларим билан суҳбат қурдим. Ш. Рашидов, Янги ер ҳақида сўз
2. Мақсад, маслак, фаолият ва шу кабилар умумийлиги асосида шаклланган расмий ёки норасмий жамоа.
-
Текширувчилар гуруҳи. Илмий гуруҳ.
3. Умумий белги, хусусиятга эга бўлган бир турдаги нарса, ҳодисалар мажмуи, туркуми.
-
Юлдузлар гуруҳи. Сутемизувчилар гуруҳи.
4. Дарс, машғулот ўтказиш мақсадида бирлаштирилган кишилар, талабалар бўлинмаси, тўпи.
-
Ҳуқуқий билимларни ўрганувчилар гуруҳи. Биринчи курснинг араб тилида таҳсил олувчи талабалар гуруҳи.
5. Табақа, тоифа; даража.
-
Иккинчи гуруҳ ногирони.
гуруҳ сўзи қатнашган жумлалар:
Қора гуруҳлар
-
Шундай қилиб, хон бошчилигидаги қора гуруҳлар маърифатпарвар Исломхўжадан ўч олдилар. Ж. Шарипов, Хоразм
ГУРУҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GURUH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ГУРУҲ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ГУРУҲ сўзига берилган маънолар
гуруҳ сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
гуруҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар