ҳарбий
билан улашинг
1. Урушга алоқадор; уруш, жанг ишлари билан боғланган.
-
Ҳарбий асир. Ҳарбий сир. Ҳарбий ҳолат. Ҳарбий техника,
-
Нормат фронтда эканини, бу ерда чанқоқ водийларга сув берувчи, нур берувчи канал эмас, балки ҳарбий истеҳкомлар ковланиб, ёв йўлига ғов тикланаётганини сезди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Армияга, ҳарбий хизматга оид.
-
Ҳарбий врач. Ҳарбий интизом. Ҳарбий иш. Ҳарбий хизмат. Ҳарбий кийим. Ҳарбий қисм.
-
Йўлда ҳарбий юк ва аскар ортган машиналарнинг кети қарийб узилмас эди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
У ерда бир тўп противогаз таққан йигитлар ҳарбий машқ учун сафланмоқда эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Хонага ҳарбий медицина формасидаги офицер кирди. Ў.Умарбеков, Ёз ёмғири
3. Армиядаги, ҳарбий ишдаги киши, ҳарбий хизматчи.
-
Ҳеч ким ҳарбийларга хос чаққонлик билан жавоб бермади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
У олим-у шоирлардан кўра ҳарбийларни иззат қиларди. Мирмуҳсин, Меъмор
4. от с.т. Ҳарбий хизмат; армия.
-
Ўғлим ҳарбийда у кетди-ю, икки кундан кейин немислар келди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ҳарбийга чақирилгунча Тошкентнинг йирик заводларидан бирида смена инженери бўлиб ишлаган. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ҲАРБИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HARBIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳарбий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар