ҳордиқ
билан улашинг
1. Иш-меҳнат, ҳаракат қилиб чарчаган, толган ҳолат; ҳорғинлик, чарчоқ.
-
Мулойим, дилнавоз садолар унинг [Йўлчининг] бутун томирларидан ҳордиқни суғургандай бўлди. Ойбек,Танланган асарлар
-
Болаларнинг заказини бажаришга кетган дам олиш соатларининг ҳордиғи бирваракай ёзилгандай, кўкрагини тўлдириб нафас олди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Эркин меҳнат қўшиқларинг басталаб, Яхшилаб чал, ҳордиқларим тўкайин. Ғайратий
2. Дам олиш; дам.
-
Куй берар юракка ҳордиқ ва дармон Ҳ. Олимжон
-
Отақўзининг раис бўлганига йигирма йилдан ошди. Йигирма йил ҳордиқ нима, ҳузур-ҳаловат нима — билмайди. О. Ёқубов, Диёнат
-
Тушлик ўтиб, икки соатлик мажбурий ҳордиқ тамом бўлгандан кейин, касалхона гавжум бўлиб кетди. Ў. Хошимов, Нур борки, соя бор.
-
Тонг ғира-ширасида ухлаб, ҳордиқ олган аравакаш отларни суғориб, араваларга қўшди. Мирмуҳсин, Меъмор.
3. сўзлашув тили Дам олиш куни. У
-
ҳордиқ оқшоми ҳаммомга тушди-ю, ходмигарлардан бирига ҳалиги сўроғини берди. А. Қаҳҳор, Мирзо
ҳордиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳордиқдан чиқмоқ
-
У ўшанда яна бир ҳордиқдан чиқди. Шамс, Душман
-
Шунча коммунистларнинг бошини кестириб ҳордиқдан чиқмаган Бадрий афанди энди менинг ҳам бошимни мўлжалга оляпти. Н. Сафаров, Танланган асарлар
Ҳордиғи чиқмоқ
-
Келинг, қизим, қўлингизни ювинг. Жиндак наҳори қилайлик, шояд ҳордиқларингиз чиқса. Ҳамза, Паранжи сирлари;
-
Ҳозир кенгаш чақириб қўймаганида, жиянининг таъзирини бериб, ҳордиғи чиққан бўларди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
Ҳордиқ куни
-
Ҳордиқ кунлари шаҳардан чиқадиган автомобил шу ерда [мактаб саҳнида] картина қўйиб берар эди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
ҲОРДИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HORDIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳордиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар