ҳозир
билан улашинг
1. Бирор иш, вазифа учун тайёр; шай.
-
Машиналар теримга ҳозир. Ўроқда йўқ, машоқда йўқ — хирмонда ҳозир. Мақол
-
— Жавоб беришга ҳозирмиз, — деди Ойқиз раиснинг сўзларини бўлиб. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Нимаики маслаҳат ёки ёрдам керак бўлса биз хизматингизга ҳозирмиз. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
— На десангиз — шу, ёшулли, —
-
деди Аваз, — қўлимдан келган барча ишга ҳозирман. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Сўзланиб турган пайтни ҳам ўз ичига олган вақт; шу он, шу пайт, шу давр.
-
Ҳозир чиқиб кетди. Ҳозир келиб қолади. Отам ҳозир нафақадалар. Ҳозир шароит тамомила бошқача. Ҳозир айни йиғим-терим мавсуми.
-
Ҳозир туриб кетган бўлса керак, столда коньяк шишаси, апельсин тўла ваза турар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Зойиржон ҳозир бориб муштлашмоқчи бўлгандай, ранги ўчиб кетди. У.Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Бекмирзаевга ҳозир чойдан кўра ҳам муздеккина сув яхши эди Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Ҳозир кеч куз, ҳадемай қиш-қировли кунлар бошланади. Газетадан
-
Ҳозир эски замон эмас, бунақа нарсаларнинг унчалик аҳамияти йўқ Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Чақириқ, мурожаат ва шу кабиларга. жавоб сифатида ишнинг тезда, шу онда амалга оширилишини билдиради.
-
— Ҳой, боққа сув тошиб кетди, тез кириб бўғиб қўйинг! — Ҳозир, ҳозир — Йўлчи кетмон олиб югурди. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Ўғлингизни чиқариб юборинг! — Ҳозир. Гулдаста
-
Кўрпача ёзиб, уни ўтқазгач, мен ҳозир, деб эшикка чиқиб кетди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Кейин ҳозир, бойваччам, деди-да, кетаётганларга қуллуқ қилиб, изига қайтди. К. Яшин, Ҳамза
ҳозир сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳозир бўлмоқ
-
Ҳа, мен керак вақтда инс-жинсдек ҳозир бўламан. К. Яшин, Ҳамза
-
Кўп ўтмай кенг кўчада ҳозир бўлдик. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
Ҳозир қилмоқ
-
Керакли анжомларни ҳозир қилмоқ.
ҲОЗИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOZIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳозир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар