ижод
билан улашинг
1. Бадиий, илмий, санъатга оид асар ёки моддий бойлик яратиш, вужудга келтириш; яратувчилик фаолияти.
-
Ёш шоирларнинг ижоди жўш урмоқда.
-
Шу қирқ йил давомида мен ижодимни халқ тақдири билан боғлашга ҳаракат қилдим. Ойбек, Халққа хизмат — бахт
2. Яратувчилик фаолияти маҳсули, самараси.
-
Навоийнинг ижодини ўрганиш.
-
Ҳақиқий зиёли ўз билимларидан, ижодидан бошқаларни ҳам баҳраманд қилишга интилган шахсдир. Э. Юсупов, Истиқлол йўлида
ижод сўзи қатнашган жумлалар:
Ижод этмоқ (ёки қилмоқ)
-
— Буларни, — деди Элмурод, Мели полвоннинг дуторига имо қилиб, — ўз халқимизнинг усталари ижод қилган. П. Турсун, Ўқитувчи
ИЖОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IJOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ижод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар