импорт
билан улашинг
1. зид. Ички бозорда сотиш ёки учинчи бир давлатга транзит қилиш учун мамлакатга чет эллардан товарлар, хизматлар, қимматли қоғозлар ва бошқалар олиб кириш; экспорт.
-
Машиналар хамда бошқа мураккаб асбоб-ускуналарга бўлган бир оз эҳтиёжнинг хам қарийб ярмиси импорт ҳисобига қондирилар эди. Иқтисодий география (дарслик)
2. Шундай тарзда ва мақсадда олиб кирилган товар ва бошқалар
-
Тўйим бўлиб қолди деган эдингиз, импорт гарнитура тахт. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Магазинга келган импорт — сўнгги модадаги жинси шимдан шу магазин мудирининг ўғли Тойлоқжон қуруқ қолди. Газетадан
-
Мақсадимиз ички бозорни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлари билан тўлдиришдан иборат. Газетадан
ИМПОРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IMPORT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
импорт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар