имтиҳон
билан улашинг
1. Ўқув муассасаларида талабаларнинг ўқув дастурларида белгиланган билимни қанчалик ўзлаштирганлигини текшириш, сўраб, синаб кўриш ва баҳолаш.
-
Институтга кириш имтиҳони. Имтиҳон комиссияси. Имтиҳон бермоқ (топширмоқ). Имтиҳон олмоқ.
-
Бир томонда ёзги имтиҳонлар ҳам яқинлашиб қолибди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Азиза қишки имтиҳонларни топшириб, районга қайтиши билан ишга тушиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
2. Умуман, синов, текшириш.
-
Бу савол ўзига ишонарли жавоб талаб қилиш билан бирга, асрлар бўйи тарғиб ва татбиқ қилиб келинаётган бир асос мантиқига имтиҳон ҳам эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Зўр жасорат билан ҳужум бошлаган азаматлар табиатнинг даҳшатли кучи — бўрон усти-дан ғолиб келдилар ва қийин имтиҳондан шараф билан ўтдилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли.
имтиҳон сўзи қатнашган жумлалар:
Давлат имтиҳони
-
Набижон биринчи давлат имтиҳонини топширган куни Муборак уни катта гулдаста олиб келиб табриклади. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
Имтиҳон қилмоқ
-
Сергей Қобилни яна бир бор синаб кўришга, унинг виждонини, иззат-нафсини сўнгги марта имтиҳон қилишга қарор берди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
журналнинг сўнгги сонларидан бирида босилган фалсафий бир мақола тўғрисида сўз очиб, зимдан уни имтиҳон қилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
ИМТИҲОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IMTIHON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
имтиҳон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар