инсоф
билан улашинг
Адолат ва виждон билан иш тутиш туйғуси, ишда, кишиларга муносабатда ҳалоллик, тўғрилик.
-
Ман кучимни, теримни тўкай, фойдасини сояпарвар бойлар кўрсин, ман икки қўлимни бурнимга тиқиб қолаверай! Қани инсоф! Ойбек, Танланган асарлар
-
кекса Ҳосимбекни камарга жойлаб, ўзи [Бобур] кўпчилик навкарлар қатори ялангликда, қор бўрони тагида ўлтиргани Султоннинг инсоф ва диёнат туйғусини уйғота бошлади. Тафаккур
инсоф сўзи қатнашган жумлалар:
Инсоф бермоқ
-
— Мўмин амакимнинг гапи рост бўлса, [дадам ароқни] худо инсоф берган куни ташлайди, — деди Саид .Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Яхшики, калтакламади. Худо ўзи инсоф берди. П. Турсун Ўқитувчи.
Инсоф билан айтганда
-
Инсоф билан айтганда, ишлар ёмон эмас. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Инсоф билан айтганда, Ёрмат ака, бизга ўхшаш хизматкорларнинг шўри қуриди. Ойбек,Танланган асарлар
Инсоф кирмоқ
-
Хайрият, инсоф кириб қопти. С. Аҳмад, Уфқ
Инсоф қилмоқ
-
— Саксонта қовунга-я? Уч сўм? — деҳқон тескари бурилди. — Инсоф қилинг, баққол ака! Ойбек,Танланган асарлар
Инсофга келмоқ
-
Жонфиғон охири инсофга келиб, шу бу йил қишда нон заводига ишга кирибди. А. Қаҳҳор, Жонфиғон.
Инсофдан эмас
-
Сизнинг отангиз сарбоз эмас, меъмор, кишини қариган чоғларида ташвишга солиш инсофдан эмас. Мирмуҳсин, Меъмор
ИНСОФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
INSOF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
инсоф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар