жўн
билан улашинг
1. Паст навли, сифати паст, сифатсиз.
-
Жўн мол.
-
Махдум ўйланиб қолди: — Бўлмаса, —
-
деди иккиланиб,— жўнроқ адрасдан ол-чи! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. кўчма Имтиёзли табақага мансуб бўлмаган; оддий, содда.
-
[Юсуфбек ҳожи:] Жўн одамлар қаторида одам ўлдириб юрдим, дегин?! — деди. — Жўн одамлар қаторида эмас, — деди [Отабек], — мажбурлар қаторида, зўрланганлар қаторида! А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Паст савияли, бўш, заиф.
-
Жўн асар.
-
Охирги саҳифа жўнроқ ёзилган экан. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Кеча юксак санъат намунаси бўлиб кўринган асар бугун кўзимизга жўн бўлиб кўринади. Шарқ юлдузи
-
Айрим матбуот органлари илғорлар тажрибасини юзаки, жўн ёзмоқдалар. Газетадан
4. Унча мураккаб ва қийин бўлмаган; осон, енгил.
-
Маҳфуза Чилонзор районидаги 9-болалар касалхонасига ишга кирди. Вазифаси жуда жўн: ҳар куни уч-тўрт маҳал тайёр овқатларни палатама-палата юриб тарқатади. Газетадан
-
Ишнинг бу ёғи жўн кўчди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
5. рвш. взф. Бекор, шунчаки; бекорчиликка эрмак қилиб.
-
Қишлоқда жўн юрмай, бир балони бошимизга сотиб олган эканмиз. Очилдов
-
Саидий бундай қилолмади, чунки ўқиш эмас, китобни жўн варақлаш ҳам уни толиқтирар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
6. 3-ш. эгалик ва ж. к., ч. к. қўшимчалари билан кўм. взф. қўлланади (жўнидай).
ЖЎН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JO‘N сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жўн сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар