жуфт
билан улашинг
1. Бир хил вазифага мўлжалланган, бир бутунлик, комплект ҳосил қиладиган иккита ўхшаш нарса, буюм.
-
Бир жуфт этик. Бир жуфт ҳўкиз.
-
Бобоқул кунига яраб турган бир жуфт эчкиси-ю кафтдай келадиган еридан ҳам айрилиб, бутунлай хонавайрон бўлиб қолибди. С. Анорбоев, Оқсой
-
[Бой ўз-ўзига:] Бу ким бўлди? Чўрими ёки бир офатижон фариштами? Юзлари худди олмадай таранг. Бир жуфт қуралай кўзи сурма босгандай қора. Ҳамза, Бой ила хизматчи
2. Рафиқ ёки рафиқа; эр ёки хотин, нар ёки мода (бир-бирига нисбатан).
-
— Жуфтингни қанотинг остига олиб уча кет, лочин! Бу ерда турма! — деди-да, Қора Аҳмад бир томонга чекилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳеч ким қариган чоғида жуфтидан қолмасин. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
-
Кенг осмон қаърида сузиб юрган каттагина бир қуш ўз жуфтини кутиб, гир айланади. Ж. Абдуллахонов, Орият
3. Доим бирга бўладиган, ҳамроҳ, ёнма-ён.
-
Йўқ, бахт ҳам, бахтсизлик ҳам жуфт бўлади, дейишгани рост экан. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. зид. Иккига қолдиқсиз бўлинадиган (бутун сонлар ҳақида); тоқ.
-
Жуфт сонлар. Жуфт номерли уйлар.
5. Икки дона, иккита.
-
Бир жуфт тухум. Ун жуфт данак.
6. кам қўлланадиган, айнан Жўра ИИ.
-
У киши келинингизга икки жуфт атлас олиб келган эканлар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
жуфт сўзи қатнашган жумлалар:
Жуфт бўлсин
-
Улар эгилиб салом бериб, жойларига қайтаётган эди, қарсак янграб, одамлар жуфт бўлсин! деб қичқира бошладилар. И. Раҳим, Ихлос
Жуфт кучлар
Жуфт сўзлар
Жуфт тушган
Жуфти ҳалол (ёки пок)
-
Бундай одамга жуфти ҳалол бўлиш учун ҳар қандай қиз дарҳол ризолик берар, деб ўйлайман [деди шайх]. К. Яшин, Ҳамза
Юлдузи жуфт тушган
ЖУФТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JUFT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жуфт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар