каллаварам
билан улашинг
1. Ақл билан эмас, ўйламасдан, пала-партиш иш қиладиган (шахс).
-
[Қодиров:] Сен мени каллаварам деб ўйлама, ҳа. Қодиров ўз ақли билан ишлайдиган раис. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Сен ҳам каллаварам экансан-да, харидорларнинг уст-бошига, афт-башарасига қараб муомала қилмайсанми?! Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
2. Шундай шахсга нисбатли муносабатни билдиради.
-
Норматнинг эсига лоп этиб боя айтган гапи тушди. Эҳ, каллаварам. Нималар дединг ўзи? М. Ҳазратқулов, Журъат
КАЛЛАВАРАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KALLAVARAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
каллаварам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар