калтак
билан улашинг
1. Дарахт, бута кабиларнинг барг-бутоқсиз узун шохи (синган ёки махсус қирқиб олинган, ҳўл ёки қуруқ).
-
Текинга ўрганган текинхўр қўлига калтак илинса ҳам, керак бўлиб қолар, деб олиб кетаверар экан. Муштум
-
Ойимча биби уларни [товуқларни] кўрди-ю қўлига тушиб қолган бир калтакни ҳавола қилиб, тирқиратиб ҳайдаб, қарғай-қарғай уйига кириб кетди. К. Яшин, Ҳамза
2. Уриш, саваш, ҳайдаш учун ишлатиладиган махсус ёғоч; таёқ, говрон.
-
[Жаллод] Бандининг тиззасидан қуйисига, оёқлари суягининг қиррасига калтак билан қаттиқ бир урди. С. Айний, Эсдаликлар
-
[Шербек] Кулига калтак олиб, мол боққани қирга чиққанида қувончини ичига сиғдира олмай думбалоқ ошган эди. С. Анорбоев, Оқсой
3. фольк. Тўқмоқ, чўқмор; гурзи.
-
Тўқсон ботмон чўян калтак қўлимда. Ширин билан Шакар
-
[Кўкалдошнинг] Тақимида беш юз ботмон калтаги. Алпомиш
4. Таёқ, мушт ва шу кабилар зарби; уриш.
-
[Лаъли] бекнинг калтаклари ҳам ёдидан кўтарилиб, аланга чайқалаётган ерга югурди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Сувонжоннинг калтакка тоқат қилиши Ойсулувга бадтар алам қилди. С. Анорбоев, Оқсой
5. кўчма Қаттиқ тегувчи, зарба бўлувчи нарса; дакки.
-
Аваз уйига киргач, ўзича кулиб: Менинг шеърим улар учун калтак бўлади, — деб қўйди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Чолнинг ҳар бир мақтов сўзи полвонга калтак бўлиб тушмоқда эди. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
калтак сўзи қатнашган жумлалар:
Бошида калтак синмоқ
-
Ҳамма айб Салоҳиддинда. Калтак шу одамнинг бошида синиши керак. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Шунча калит чўнтагимда бўлгани билан битта-яримта нарсани нари-бери қилиб кўрай-чи, бошимда калтак синсин С. Маҳкамов, Шогирд
Калтак емоқ
-
Эчкининг калтак егиси келса, чўпоннинг таёғига сурканади. Мақол
Калтак остида қолмоқ
-
Бирдан ўнларча мушт ҳавога кўтарилди. Элликбоши ва унинг шериклари калтак остида қолди. Ойбек, Танланган асарлар
Оқ калтак, қора калтак
Қора калтак билан
-
[Абдураҳмонбой:] Мирзақул, Николай полвон зўр. Хом хаёлларга бориб юрманг, қора калтак билан подшоҳликни йиқитиб бўлармишми! Н. Сафаров, Уйғониш
КАЛТАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KALTAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
калтак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар
Янги сўзлар
- намуналар асосида ўрганиш (Few-shot)
- намунасиз ўрганиш (Zero-shot)
- мастер-класс
- суши
- амбассадор
- эҳтиёжманд