камолот
билан улашинг
1. Етуклик, мукаммаллик.
-
Жисмоний камолот. Маънавий камолот.
-
Бунчалик камолот, айт-чи, кимда бор, Кимда бор бунчалик латофат, ҳусн. А. Орипов
-
Спартакиада спортчиларимиз учун жисмоний камолот кўриги бўлди. Газетадан
2. Юксалиш, ривож.
-
Ҳаким ўз сиёсий-маънавий ҳаётининг янги камолот босқичига кўтарилди. Гулистон
-
Ҳа, у [Алимардон] камолот поғоналаридан тез, ишонч билан кўтарилиб борарди. Ў. Ҳошимов, Баҳор қайтмайди
-
Шерали ҳам худди шу аҳволда, унинг учун инсоният камолотининг чўққиси — Сабогул! С. Кароматов, Олтин қум
КАМОЛОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAMOLOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
камолот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар