камина
билан улашинг
1. юқ. усл. Камтарлик ёки одоб юзасидан мен сўзи ўрнида ишлатилади.
-
Бу мақола каминаники. Каминанинг сизга бўлган ҳурмати ғоят самимий.
-
Камина ҳам суҳбатларингизни соғинганман. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Хуллас калом, у маҳалда камина эндигина институтни битириб, ёшлар газетасига ишга кирганман. О. Ёқубов, Излайман
-
Аслида камина ёзиш учун туғилган эканман Ҳаётим, ижодим, ёзувларимнинг булоғи сенсан, азизим. Шу булоқни мусаффо сақлагин. Гулистон
2. эскирган Содиқ хизматкор, қул.
-
[Салимхўжа:] Каминангиз бир ўзимман, қийинчиликларнинг қурбониман, хоним, ҳа, қурбониман. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
[Элликбоши:] Камина сизнинг илтимосингизни ерда қолдиришдан кўра ҳар қандай машаққатни ўз зиммасига олишни аъло кўради. Ойбек, Танланган асарлар
-
Хива хонининг саройида ҳам каминанинг кўз-қулоқлари бор. Ш. Тош матов, Эрк қуши.
КАМИНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAMINA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
камина сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар