камгўшт
билан улашинг
1. Гўшти оз, оз гўшт солинган (овқат ҳақида).
-
Камгўшт ош. Камгўшт сомса.
2. Танасида, гавдасида гўшти кам; озғин, ориқ.
-
Камгўшт одам,
-
Катта укам Сирожиддиннинг аҳволи ҳам яхши эмас, у аслида, ориқ, камгўшт ва касалсимон, ранги ўчган эди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Муқимий ориқроқ, камгўшт бир оз камгапроқ одам эди Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
3. сўзлашув тили Ейиладиган жойи, эти кам.
-
Камгўшт мева. Камгўшт қовун.
КАМГЎШТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAMGO‘SHT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
камгўшт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар