касб
билан улашинг
1. Иш-фаолиятнинг маълум тажриба, тайёргарлик талаб этадиган бирор тури, соҳаси; ҳунар.
-
Бу киши ўзлари ҳосилот, касблари агроном, кечки мактабда муаллимлик ҳам қиладилар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ҳаётда шундай одамлар бўладики, улар бутун умрларини фақат бир ишга, бирон касбга боғлайдилар. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
2. Умуман, одат қилинган иш; одат.
-
Молнинг тилини билиш ҳам ўзига яраша касб экан. Ў. Умарбеков, Шонли авлод
-
Фойдахўрлик — тан-суягингизга сингиб кетган касбингиз. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Хотинини қўшиб, амал олиш — у сизнинг касбингиз, мингбоши! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
касб сўзи қатнашган жумлалар:
Касб этмоқ
-
Аҳамият касб этмоқ. Дарахтлар ойдинда ажойиб бир манзара касб этмоқда.
-
Фавқулодда даҳшат касб этган унинг [Отабекнинг] кўзлари қаршисида қўрбошининг гуноҳкор кўзлари чидай олмадилар-да, ерга боқдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўйин ҳам бир турли назокат касб этиб, Гулсумбиби йўрғалай кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Касб қилмоқ
-
Махдум бир неча ҳафтадан бери бу ҳунарни ўзига касб қилиб олган, Анвар ариза ва кенгашдан бир пул ишламаган кунларда, у неча тангаларни йўлакда ўтириб топар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
У [Қурбонов] бир неча йилдан буён Ашхабод, Боку, Тбилиси шаҳарларига сафар қилиб, ҳамён тўлдиришни касб қилиб олди. Муштум
КАСБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KASB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
касб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар