ким
билан улашинг
1. сўр. олм. Умуман, шахс ҳақида (исми, иш-амали ва бошқалар нуқтаи назардан) сўроқни билдиради.
-
— Ким келди? — Собир. — Мени ким сўради? — Директор.
-
— Менинг бу ерда эканлигимни ким айтди? — деди Сидиқжон бирпас жимликдан сўнг. — Ўзингиз сўроқлаб билдингизми? Кимдан сўрадингиз? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Хўп, янги очиладиган мактабларда ким ўқийди? — деди бой. — Мусулмон болалари. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Сиз ўзингиз кимсиз? — Ўғлингиз Низомиддиннинг дўстлариданман. Мирмуҳсин, Меъмор
-
— Ювғучи керак бўлса, кадхудонинг уйига бор. Киминг ўлган? — деди чойхоначи қаландарга. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Исми, иш-вазифаси ва бошқалар жиҳатдан аниқ бўлмаган шахсни билдиради.
-
Шунинг учунми, кўкси зардобга тўлиб, дардини кимга айтишини билмай қолган кезларида, Аваз Мутрибни соғинади, унга кўнгил ёради. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Нисбий олмош вазифасида эргаш гапни бош гапга боғлаш учун хизмат қилади.
-
Кимнинг билагида кучи бўлса, ким ишнинг ҳавосини олса, ўша зарбдор бўлаверади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Қатор келган бир неча гаплар бошида қўлланиб, бири, баъзиси деган маънони билдиради.
-
Уларнинг бари жароҳатланган: кими бошини ушлайди, кими белини кўтара олмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Аксарининг уст-боши юпун кимларда похол тиқилган эски калиш, кимларда жағи йиртиқ кавуш, лекин улар шод. Ойбек, Танланган асарлар
ким сўзи қатнашган жумлалар:
Ким билади (ёки билсин)
-
Қирғиз Ўроз белбоғига маҳкам чандиб тугилган биттагина сўлкавойни (ким билади, буни қачонлардан бери сақлаб келган у) чиқариб, секингина ташлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ориятли бўлганидан, одамлар юзига тик қарагани уяладими, ким билсин, бу аёлнинг вужудида ўн эркакнинг ор-номуси бор эди. Т. Ашуров, Оқ от
Ким айтади сизни (сени)
-
Яшанг-э, сизни ким айтади қишлоқ мухбири деб? Гулдаста
КИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ким сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар