кўкар
билан улашинг
1. Ўт-ўсимлик ёки барглар билан қопланиб, кўк, яшил тусга кирмоқ.
-
Баҳор келди, далалар кўкара бошлади.
-
Гиёҳ унмаган чўллар меҳнаткашлар қони бараварига ям-яшил кўкарган эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Униб-ўсмоқ, амал олмоқ; кўкламоқ (ўт-ўсимликлар ҳақида).
-
Экин яхши кўкарди.
-
Чурук бўғотлари осилган эски уйларнинг томлари четида майсалар кўкарди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Боғ бригадасидаги кишилар бутун ёз бўйи уларни парвариш қилди, қаради. Лекин олмалар кўкармади. Газетадан
3. кўчма Ривож топмоқ; ўсиб-унмоқ, ўсмоқ.
-
Дарахт бир жойда (ерда) кўкаради. Мақол
-
Ер олган кўкаради, ер сотган қурийди. Мана бу гапнинг мағзини чақ! Ойбек, Танланган асарлар
-
Бировнинг кўкарганини кўра олмайдиган ғаламисга ўхшайди. С. Нуров, Нарвон
4. Қаттиқ зарб, совуқ ёки бошқа бирор сабаб таъсирида кўк-қорамтир тусга кирмоқ (бадан, юз ранги ҳақида).
-
Боланинг қўллари совуқдан кўкариб кетибди.
-
Кўкариб кетган оёқни кўриб, Полвоннинг раҳми келди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Бўтавой жаҳлдан кўкариб сўкинар, паранжиси елкасига тушиб кетган Эшон ая овозининг борича дод солиб, уни қарғарди. С. Аҳмад, Ҳукм
5. Айниб, бузилиб, кўкка мойил тус олмоқ.
-
Гўшт кўкариб қолибди.
-
Кўкариб кетган бу сассиқ сувда бижиллаб ётган ҳар хил қуртлар тушган ерида бир-икки қилпанглаб, дарров ўларди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
КЎКАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘KAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўкар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар