кор
билан улашинг
1. кам қўлл. Бирор мақсадда қилинадиган фаолият, ҳаракат, иш.
-
Энди бу коринг қўйгин, Беҳуда юраринг қўйгин. Тоҳир ва Зуҳра
-
Сиз қаторда норим бўлса, юким ерда қолмайди, деб юрибсиз. Гап норда эмас, корда! С. Абдуқаҳҳор, Гап норда эмас
2. Ҳожат-эҳтиёж.
-
Бирор корига ишлатмоқ.
-
Шунисига суюнаманки, ўша вақтларда яхшигина рўзғор тузиб, қўр-қут орттирган эканмиз, бари халқнинг корига ярайди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
3. Тўғрилаш йўли; илож.
-
шундоқ қилсам, чакки бўлмас. Бунинг кори осон. Муштум
-
Суянган тоғимиз ўзингиз, опахон, бир Корини қилмасангиз, ишкал бўлиши турган гап. А. Тўлаганхўжаев, Чигирткалар
кор сўзи қатнашган жумлалар:
Кори бад
-
Сиз менинг мактабимни ёндирмадингиз, йўқ, болаларнинг дилларида ўз кори бадингиз билан ўзингизга нафрат ўтларини ёндирдингиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Кори хайр
-
— Кори хайр иши давлатга қарамайди, оғайни,— писанда қилди мулла Бердиёр, — ҳимматга қарайди, ҳимматга. Муштум
-
Бир-биримизга қанот-қуйруқ бўлиб, вақт-соат етганда, кори хайрга киришамиз. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Кор жойи
-
Молларни олиб чиқиб кетишди, қий-чув солиб, чироқ ёқиб қарасак, ўлиб ётибди. Унинг кор жойига пичоқ солган экан. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота
Кор қилмоқ
-
Сув ўтга кор қила бошлади ва орадан бирор соат ўтар-ўтмас, аланга пасайди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ҳой, Юлдузхон, сенга кулишга кулдим-у, боядан бери ўзимга кор қилмаяпти-да. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
Кори ҳол
-
Майли, жиддий кори ҳол рўй бермаган бўлса бўлди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
КОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар