лавҳа
билан улашинг
1. Силлиқланган тош ёки металл тахта.
-
Оппоқ мармар лавҳа устига қўйилган сиёҳдон жуда ярашиғлиқ эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. Хотира ёки қисқача тарихий маълумот ёзиб, бирор жойга ўрнатиб қўйилган тош ёки металл тахта ва унга ёзилган матн, хат.
-
Қаҳрамон хотирасига ўрнатилган лавҳа.
-
Қутидор лавҳа қаршисида эди. Лавҳани ўқиб чиққандан кейин у ҳам пиқ-пиқ йиғлаб юборди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Воқеа, ҳодиса ва шу кабилар ҳақидаги кичик асар ёки парча.
-
Кино лавҳа. Пахтакорлар ҳаёти ҳақида лавҳалар.
-
Хаёлимнинг олтин қайиғи Сузар экан бағрингда мағрур, Жилва билан кекса тарихнинг Лавҳалари бир-бир кўринур. Уйғун
-
У отасининг суҳбатини севар, гражданлар урушига доир лавҳаларни севиб тинглар эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
4. полигр. Китобнинг бошига, боб ва фаслларининг аввалига саҳифанинг эни бўйлаб солинган нақш.
5. Кўриниш, манзара.
-
Тезгузар да бўлдим. Ўтмиш асрларнинг харобазор, ваҳима, чўл лавҳаларидан из ҳам қолмаган. Туйғун, Йиллар ва кишилар
-
Навоий ҳаёт лавҳалари ва табиат манзараларини тасвирлашда ҳам моҳир санъаткордир. Ватан адабиёти
ЛАВҲА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LAVHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лавҳа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар