лойиқ
билан улашинг
1. Тўғри келадиган, мос тушадиган; арзийдиган; мувофиқ, муносиб; сазовор.
-
Мақтовга лойиқ иш. У ҳурматга лойиқ одам. Сизга лойиқ бир иш топдим.
-
Отабек хон қизига лойиқ бир йигит экан. А. Қодирий, Утган кунлар
-
Тетик, зийрак, улуғ, доно халойиқ Баҳо бергай билиб ҳар кимга лойиқ. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Яхшини ҳам кўрди, ёмонни ҳам. Ичидан ўзига лойиғини танлаб олди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
2. Ўлчамига тўғри келадиган.
-
Бу этик оёғингизга лойиқ экан. Бўйи бўйимга лойиқ.
-
— Ўҳў! — деди Турдиев дераза кўзларини кўриб. — Буларга лойиқ ойнани қаердан топаман. И. Раҳим, Тинимсиз шаҳар
3. Етарли миқдорда, даражада.
-
Анварга жабр бўлади, деб ўйласанг, бундан кейин ўзига лойиқ, оз-оз нон ёпиб тур. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Бой ўзи меҳнат қилишни хоҳламаса, кучига лойиқ ер, ишлаб чиқариш воситалари қолдириладиган бўлди. Н. Сафаров, Оловли излар
лойиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Лойиқ кўрмоқ
-
лекин душман Ватанимиз туп-роғидан ҳайдаб чиқарилмагунча, фронтдан кетишни ўзимга лойиқ кўрмадим. О. Ёқубов, Излайман
ЛОЙИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LOYIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лойиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар