мақсад
билан улашинг
1. Эришиш, амалга ошириш учун кўзда тутилган нарса, мурод, муддао.
-
Ўқишни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқ. Мақсадга етмоқ. Мақсадга эришмоқ. Холжон беканинг шаҳарга тушишидан мақсади Шерназарбойни бир кўриш эди. Ж. Шарипов, Хоразм
2. кўм. взф.: 3-ш. эгалик, ў.-п. к. қўшимчалари билан (мақсадида) мақсад, сабаб муносабатини билдиради: учун; ниятида.
-
[Ҳасанали] Отабек билан бирга чой ичиш мақсадида, эрталаб Ойбодоқнинг дамланган чойига бормай, Отабекнинг уйғонишини кутиб юрди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
МАҚСАД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAQSAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мақсад сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар