мақом
билан улашинг
1. китобий Ўрин, жой.
2. Мартаба, мавқе.
-
Олий мақомга эришмоқ.
-
Бу учинчи оилага кўчишда Анварни энг хурсанд қилган нарса мактабдаги болаларнинг озор беришларидан қутулиши ва домланинг асранди ўғли мақомини олиши бўлди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. ҳуқуқ Сайлаб қўйиладиган шахслар, фуқаролар, давлат идоралари, ташкилот, муассаса, халқаро ташкилотларнинг меъёрий ҳужжат билан расмийлаштирилган ҳуқуқий ҳолати.
-
Таъсис ҳужжатлари тўла-тўкис ва нуқсонсиз бўлса, диний ташкилот давлат рўйхатига олиниб, юридик шахс мақомига эга бўлади ва қонун доирасида фаолият юрита бошлайди. Газетадан
4. дин. Тасаввуфда ҳар бир суфий босиб ўтиши лозим бўлган босқичлардан бири ёки ҳар бири (аксар манбаларда тўрт мақом: шариат, тариқат, маърифат, ҳақиқат тилга олинади).
МАҚОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAQOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мақом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар