материал
билан улашинг
1. Бирор мақсад учун керакли хомашё, модда.
-
Қурилиш материаллари. Бодомнинг ёғочи дурадгорлик ва ускунасозлик учун яхши материал ҳисобланади.
-
Заргар материалнинг конструктив ва эгилувчанлик имкониятини яхши билиши керак. Газетадан.
2. Асос ёки далил вазифасини ўтайдиган маълумот, манба ва шу кабилар
-
Илмий иш учун материал тўпламоқ.
-
Ўзбекистонлик жангчи йигитларнинг партизанлар ҳаракатига қўшилиб, шафқатсиз жанг олиб борганликларини архив материаллари асосида ўрганиб, жонлантирдим. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
3. Умуман, бирор нарса ҳақида мавжуд бўлган, тайёрланган, эълон қилинган нарса.
-
Журнал саҳифаларидан ўрин олган материалларнинг ҳаммаси ҳам бир савияда эмас. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Баъзан идорада газета учун материал тайёрлаш қийин бўлганидан, Мустаҳкам аканинг чойхонасида кечалари материал ишлаб, эрталаб ишга келардим. Н. Сафаров, Оловли излар
4. Газлама, мато.
-
Костюмбоп материал. Шимлик материал.
МАТЕРИАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MATERIAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан МАТЕРИАЛ сўзига берилган маънолар
материал сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
материал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing