механизм
билан улашинг
1. Машина, асбоб, аппарат ва шу кабиларнинг ички, ишга солувчи қисмлари, ички тузилиши.
-
Соат механизми. Станок механизми.
-
қани, пулемётчи бўлсанг, механизмларини гапириб бер-чи! И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Бирор ишни бажарувчи мураккаб машина.
-
Ҳозирги замон қурилишини мана шу механизмларсиз тасаввур қилиш қийин. Газетадан
3. Ички тузилиш, система.
-
Давлат механизми.
4. Бирор нарсанинг ўзаро боғлиқ бўлган ва яхлитликни ташкил этувчи қисмлари.
-
сюжетлар кетидан сюжетлар, характерлар кетидан характерлар келиб, ёзувчи ижодий лабораториясининг ҳамма механизмларини ишга солиб юборганди. М. Қўшжонов, Поэмадан романга
МЕХАНИЗМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MEXANIZM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
механизм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар