меъёр
билан улашинг
1. Расмийлаштирилган, умум томонидан қабул қилинган, ҳамма томонидан мажбурий деб ҳисобланган, қонун ҳукмига кирган тартиб-қоида.
-
Ҳуқуқ меъёрлари. Ахлоқ меъёрлари.
2. Бирор нарса, иш ва шу кабиларнинг миқдор, даража жиҳатдан талабдаги, белгили ўлчами.
-
Ҳар нарса ҳам ўз меъёрида яхши. Меъёрини билмоқ. Бир меъёрда ишламоқ.
-
Бизда деҳқончиликнинг бир кунга кесилган иш меъёри бор. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Табиат ўзи уста деҳқон. Меъёри билан данак ташлаган, меъёри билан уруғ сочган. С. Анорбоев, Йўлда йўлдош бўлганлар
-
Лекин ана шу меҳр-оқибат меъёрида бўлмоғи керак. Бу ишда меъёрни унутиш ёмон оқибатларга олиб келиши муқаррар. Газетадан
3. Ана шу меъёрни белгиловчи асос-кўрсаткичлар.
-
Баҳо қўйиш меъёрлари.
4. с.т. кам қўлл. Чек-чегара.
-
Бу ададсиз чўл эди, Сира меъёри йўқ эди. Баҳром ва Гуландом
меъёр сўзи қатнашган жумлалар:
Бир меъёрда
-
Қуёш кундан-кун бир меъёрда исиб борарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Бундан ташқари, думба қўй танасидаги ҳароратни бир меъёрда сақлашга ёрдам беради. С. Анорбоев, Оқсой
МЕЪЁР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MEʼYOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
меъёр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар